Bosh sahifa/Mahsulotlar/Fumigantlar

Fumigantlar
26.09 19:14
0
ID: 1752
0

Fumigantlar

270 650 so'm/l

Korxona: UZUN AGRO STAR MCHJ

Vi SELEKT 24% Қадоғи: 5 л. Таъсир қилувчи моддаси: Клетодим 24% Таъсир этиш механизми: тизимли Препарат шакли: Эмульсия консентрат Заҳарлилик даражаси: 3-синф Ғўза, картошка, пиёз, помидор ва кунгабоқар экинлардаги бошоқли бегона ўтларга қарши экинлар униб чиққандан сўнг қўлланиладиган самарали гербицид. Бегона ўтларни 40 дан ортиқ турини юқори самарадорликда назорат қилади. Ишлов берилгандан сўнг 1-2 кундан ўтиб бегона ўтларнинг ўсиш жараёни тўхтайди. 3-7 кундан сўнг баргларнинг ранги қизаради, ўсув нуқтаси қурий бошлайди, 7-12 кундан сўнг бегона ўтлар тўлиқ қурийди. Қўлланиши: Пиёзда бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши ва ғўзада бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши қўлланилади. Vi SELEKT 24% бошқа гербицидлардан фарқли об ҳавога кам таъсирчан. Ишлов бeриш вақтида тупроқдаги намлик 70-80% бўлишини таъминлаш, агар тупроқда намлик етарли бўлмаса, ишловдан кeйин суғоришни ташкил этиш тавсия этилади. Тавсия: Ушбу гербицидга сирт фаол моддалар (клей)ни қўшиб бериш тавсия қилинади. Жумладан EKO SLIWETT гектарига 0,15-0,2 л қўшиб қўлланилади.