Bosh sahifa/Mahsulotlar/Insektoakaritsidlar

Insektoakaritsidlar
385 000 so'm/l
VERTINIS 11,8% Қадоғи: 1 л INSEKTOAKARITSID Таъсир қилувчи моддаси: Абамектин 1,8% + Гекситиазокс 10% Таъсир этиш механизми: Ошқозон ичак ва сирт Препарат шакли: Суспензия концентрати Заҳарлилик даражаси: 3-синф Қадоғи: 1 л Қўлланилиши: Препарат Ғўза, Олма, помидор, қовун ва тарвузда ўргимчаккана етук зоти ва тухумига қарши қўлланилади. Препаратни бошқа кимёвий воситалар билан қўлласа бўлади. Ушбу препаратни ҳаво ҳарорати ўртача +20-28°C ҳолатда қўлласа самараси яхши бўлади. Бир вақтнинг ўзида ҳам ўргимчакканани ва тухумини олади. 15 кунгача таъсир кучини сақлаб туради. Кўп хилдаги каналарга қарши самарали таъсир қилади. Ишловдан сўнг 2-3 кун ўтиб зараркунанда шол холатга келади. Тавсиямизда ишловни асосан ўргимчакканани биринчи авлодига қўлланилса самаралироқ! Препарат ишловлари ҳосил етилишидан 30 кун олдин (олмада 20 кун) тўхтатиш керак. Препарат ишловидан 2-3 кун ўтказиб асалариларни қўллаш мумкин. Тавсия: Ушбу препаратга сирт фаол моддалар (клей)ни қўшиб бериш тавсия қилинади. Жумладан EKO SLIWETT гектарига 0,15-0,2 л қўшиб қўлланилади.