Bosh sahifa/Mahsulotlar/Rodentitsidlar

Rodentitsidlar
26.09 18:49
0
ID: 1749
0

Rodentitsidlar

350 000 so'm/l

Korxona: UZUN AGRO STAR MCHJ

ZIMOVIT 75% Қадоғи: 1 л, 10 л Олма ва нокда қалқондорлар, ширинчалар, каналар ва унсимон қуртларга қарши кенг самарали - инсектоакарицид Таъсир қилувчи моддаси: Минерал мойлар 750 гр/л + Zn 1,25 гр/л + Cu 1,7 гр/л + SO3 16 гр/л + СФМ 10 гр/л Таъсир этиш механизми: Сирт (контакт) Препарат шакли: Эмульсия концентрати Заҳарлилик даражаси: 4-синф Қўлланилиши: Мевали дарахтларда учрайдиган қалқондорлар, ширинчалар, унсимон қуртлар, баргўрар қуртлар ва каналарга қарши кенг самарали. Препаратдан юқори самара олиш учун ўсимликнинг юза қисми препарат билан яхшилаб қопланиш керак, айниқса қишлаш фазасидаги зараркунандаларга қарши курашда ишловдан сўнг ўсимлик юзасида плёнка ҳосил қилиб ҳашаротларнинг сув ва ҳаво мувозанатини бузади, натижада зараркунандалар ҳалок бўлади. Зараркунандалар препаратга чидамлилик ҳосил қилмайди, бу эса уни ҳар йили қўллаш мумкин бўлади. Қўллаш сарфи 10 литр сувга 250 мл, ёзги ишловларда 50 мл. Қишги ишловларда ҳарорат +4°С дан кам бўлмаган вақтда, барг тўккандан сўнг бажарилади. Тайёрланган ишчи эритмани 2 соат ичида ишлатиб юбориш тавсия берилади.