logo
others/тарвуз.jfif
Product Image

ID:721

(0)

Rezavorlar urug'lari

Tarvuz urug'lari

24 000 so'm/кg

Sotuvchi: MALIKA JASMINA KEGEYLI MCHJ

Тарвузнинг эртапишар Чиллаки F1 навидир. Полиз экинлари уруғининг униб чиқиши экиш муддатини тўғри белгилашга боғлиқ. Ўзбекистоннинг марказий вилоятларида қовун ва тарвузнинг эртаги навлари 15 апрелгача, ўртагиси 20 апрелдан 10 майгача, кечкиси 15 майдан 10 июнгача; жанубий вилоятларда эртаги навлар 10 апрелгача, ўртагиси 10 – 20 апрелда, кечкилари эса 10 – 20 июнда экилади. Шимолий вилоятларда эртаги қовун ва тарвузни 20 апрелгача, ўртагисини 25 апрелдан 10 майгача, кечкисини 20 – 30 майда экиш лозим. Полизчиликда ерни экишга тайёрлаш кейинги барча технологик чора – тадбирларни яхши наф беришини таъминловчи мухим шартдир. Кузда 35 см чуқурликкача шудгор қилинади. Ерни ҳайдаш олдидан маъдан ва органик ўғитлар берилади. Баҳорда тупроқда намни сақлаб қолиш учун дала тишли бороналар билан бороналанади, экиш олдидан эса чизелланади. Полиз экинлари эрта муддатларда экилганда ерни баҳорда қайта ҳайдашнинг хожати йўқ. Экинлар кечки муддатларда экилганда ерни қайта хайдаш зарур. Бунда тупроқни ағдармасдан туриб, 22 см чуқурликда хайдаб чиқилади. Полиз экинларини ер ҳарорати 14-15°С га етганда экишга киришилади. Қатор оралари 210-280 см ли кенг эгат олинади. Бундай эгатлар полиз экинлари қатор ораларини ишлаш вақтида тўрт ғилдиракли тракторларни ишлатишга имкон беради. Экиш шакли қовун учун (210+70):2х70, тарвуз учун (270+90):2х70 см. Уруғлар 3-6 см чуқурликка экилади. Майда уруғли қовун ва тарвузларни экиш учун гектарига 4 кг, йирик уруғли тарвузларни экиш учун 5-6 кг уруғ сарфланади. Полиз экинларини парваришлаш ўсимликларни яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади. Яганалаш икки босқичда: биринчиси ўсимлик чинбарг чиқарганда ва биринчи чопиқ вактида ўтказилади. Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан бир қаторда ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққач 20 – 25 кун ўтказилиб, иккита-учта чинбарг пайдо бўлганидан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади, дастлабки сув берилади, озиқлантирилади. Иккинчи чопиқ биринчисидан 25-30 кундан кейин ўтказилади. Ўсув даврида қатор оралари 4 – 5 марта культивация қилинади.

advertisement.png
logo

"Mening Tomorqam" operator tafsilotlari

  • Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko’chasi 18A, 100011
  • Bank hisob raqami: 2020 8000 4070 4887 5003
  • “Biznesni rivojlantirish banki” ATB
  • QQS ro‘yxatga olish kodi: 3260 4025 8727
  • MFO: 01037
  • STIR: 311 261 105
  • IFUT: 62010
  • Telefon: 55 513 05 05
  • Elektron pochta: main@brb-tech.uz