ID:718
28 000 so'm/кg
Қовоқ уруғининг инсонлар учун энг муҳим бўлган хусусияти шундаки, унинг таркибида магний ва бошқа минераллар мавжуд. Шунингдек, қовоқ уруғи ёғи марганец, мис, темир ва руҳнинг манбаси ҳисобланади. Магний яхши кайфият ва мустаҳкам уйқуни таъминласа, марганец − коллаген синтези, бириктирувчи тўқима ва суякларнинг соғлиғи учун жуда муҳимдир. Темир танада кислород айланишини, синк − иммунитетни, мис эса энергия ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Булар қовоқ уруғининг организм учун фойдали хусусиятларининг фақат бир қисмидир. Нафақат қовоқнинг ўзи, балки унинг уруғлари ҳам соғлиқ учун фойдали ҳисобланади. Барча учун бирдек зарур бўлган қовоқ уруғлари тўйимли ҳамда витамин ва минералларга бойдир. Чорак стакан қовоқ уруғида камида 15 грамм соғлом ёғлар ва 8-10 грамм юқори сифатли оқсиллар мавжуд. Шу билан бирга қовоқ уруғи юқори энергия қийматига эга, унинг калория миқдори 150 грамм.