
ID:706
35 000 so'm/кg
маккажўхорига қараганда икки баравар кам сув истеъмол қилади, шўрланган тупроқларда (Қорақалпоғистон, Сирдарё, Жиззах, Хоразм ва бошқа бир қатор вилоятларнинг бир қисми) ўсади. Нон тайёрлаш саноатида қўлланиши мумкин, шу билан бирга таркибида глютен мавжуд эмас – бу Ўзбекистонда ҳозиргача омамбоп бўлмаган ғалла экини хусусиятларининг тўлиқ бўлмаган рўйхати. Жўхори қаттиқ қурғоқчилик ва жазирамага чидамли бўлиб, бу Ўзбекистоннинг иқлим шароити учун фойдалидир. Ўсимлик диабетга чалинганлар учун тавсия этилади, чунки жўхори қондаги қанд миқдорини тартибга солади ва гемоглобин синтезини рағбатлантиради. Жўхори билан озиқланган бройлер жўжалари турли хил ўсиш стимуляторлари қўшилмасдан икки баравар тез ўсади. Бундан ташқари, минимал ишлов бериш ва ишловсиз технологияларни қўллашнинг афзалликлари бор. Бу соғлиқнинг яхшиланишига ва тупроқ намлигининг сезиларли яхшиланишига олиб келади.
