
ID:678
2 080 so'm/g
МАККАЖЎХОРИДА БИР ЙИЛЛИК ВА КЎП ЙИЛЛИК БОШОҚЛИ ВА БАЪЗИ БИР ЙИЛЛИК ИККИ ПАЛЛАЛИ БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ – ГЕРБИЦИД Таъсир қилувчи моддаси: Римсульфурон 25% Таъсир этиш механизми: Тизимли Препарат шакли: Қуруқ оқувчи суспензия Заҳарлилик даражаси: 3-синф Қўлланилиши: Маккажўхори ўсув даврида камида 2-3 чинбарг чиқарганда бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва баъзи бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши курашишда қўлланилади. Бунда ҳаво ҳарорати 20-30°C оралиқда қўлланилса самараси яхши бўлади. Препаратни махсус сирт фаол модда EKO SLIWETT ҳар 10 литр сувга 5-7 мл ҳисобида бирга қўлланилади. Препарат самараси ишловдан 5-7 кун ўтиб кўрина бошлайди. VINTUS 25% гербициди беда экинидаги зарпечакка ҳам қарши самарали. Бунда ҳар 10 литр сувга 6 гр дан қўлланилади. Тавсия: Ушбу гербицидга сирт фаол моддалар (клей)ни қўшиб бериш тавсия қилинади. Жумладан EKO SLIWETT гектарига 0,15-0,2 л қўшиб қўлланилади. Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби: Экин тури Бегона ўтлар тури 1 гектар учун барг орқали гр/га Қўллаш вақти ва усуллари Маккажўхори Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва баъзи бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши 70 Бегона ўтлар 10-15 см ўсганда. Экиннинг 2-3 баргидан то 5 барггача даврида Помидор Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва баъзи бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши 70-100 Экин 3-5 барг чиқарганда, бир йиллик бошоқлиларни туплаш даврида, кўп йиллик ўтларни бўйи 15-20 см бўлганда сирт фаол модда қўшиб пуркалади.
