
ID:2193
30 000 сум/кg
HOSIL 13-40-13+TE (хлорсиз) — сувда тўлиқ эрувчи, таркибида 13% азот (N), 40% фосфор (P), 13% калий (K) ҳамда ўсимлик учун керакли микроэлементлар (TE) мавжуд бўлган комплекс минерал ўғитдир. У айниқса ўсимликнинг дастлабки ривожланиш босқичида, илдиз тизимини кучайтиришда, гуллаш ва ҳосил тугиш жараёнини рағбатлантиришда жуда самарали ҳисобланади. Таркибида хлор йўқлиги сабабли ўсимликка юмшоқ таъсир қилади, шўрланиш хавфини камайтиради ва сабзавот, полиз, мевали дарахтлар ҳамда иссиқхона экинларида қўллашга мос келади. Бу ўғит ҳосилдорликни оширишга, маҳсулот сифати ва ўсимликнинг ноқулай шароитларга чидамлилигини яхшилашга ёрдам беради.
