
ID:1356
3 857 сум/dona
Кўп ярусли пиёз – бу пиёз тури ҳам батун-пиёзга ўхшаб кўп йиллик ўсимлик бўлиб, у узунлиги 80 см ва диаметри 2 см га етадиган трубасимон барглар ва илдиз ости пиёзига эга. Ёш баргларининг мазаси ёқимли ва бироз ширин. Унинг гулбарги гуллар билан эмас, балки хаво пиёзчалари билан тугалланади ва бу пиёзчалар бир неча ярусдан иборат бўлади. Унинг барглари, пиёзлари ва хаво пиёзчалари овқатга ишлатилади, чунки буларда кўп миқдорда аскорбин кислотаси, турли хил витаминлар ва эфир мойлари мавжуд.
