
ID:1305
150 000 so'm/l
ЎСИМЛИКНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАҲСУЛОТИДАН ФОЙДАЛАНИШ Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси бегона ўтлар 3-6 барг чиқарган жадал ривожланаётган даврида яшил қисмига сепиш орқали ишлатилади. Дорилашда яхши қоплама ҳосил бўлишини таъминланиш керак. Бегона ўтлар ривожланиши жуда секин ва қурғоқчил шароитларда қўлланилмаслиги керак. Дорилашлар куннинг салқин соатларида, шамолсиз ёки кам шамолли шароитда амалга оширилиши керак. РEЗИСТEНТЛИКНИ БОШҚАРИШ Helga Super ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси таъсир қилиш механизмига кўра А1 гуруҳига киритилган гербициддир. Бир хил таъсир механизмига эга ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг такрорий қўлланилиши резистентликни ривожланишига олиб келади. Резистентликни камайтириш учун, худди шу мавсумда Helga Superни тавсия этилган дорилашларнинг умумий сонидан оширманг. Дорилашни такрорлаш керак бўлган ҳолларда, турли хил таъсир механизмига эга бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишга эътибор беринг (А гуруҳидан ташқари). АРАЛАШТИРИШ ҲОЛАТИ Ишқорли таркибдаги ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан аралаштирманг. Qo'shimcha ma'lumot uchun Tel: 99-707-00-42. 99-707-00-35. 99-707-00-41. 91-400-91-99. 99-501-03-03.
