ID:1283
545 870 so'm/кg
Пиёзнинг Зафар номли нави – пиёзи думалоқ шаклда, пўсти пушти рангда, ўртача етти этли, эти пушти рангда, узоқ муддат яхши сақланади, пиёз бошининг оғирлиги 130-150 граммагача бўлади. Ушбу пиёзда қанд миқдори 9,1%, қуруқ модда 13,9% ва аскорбин кислотаси миқдори 15,6%. Хосилдорлиги гектарига 40-45 тоннани ташқил қилади. Трипс ва пероноспороз каби зараркунандаларга нисбатан чидамли. Бу пиёзнинг уруғи эрта баҳорда (март ойининг биринчи ўн кунлигида) ва тўқсонбоши муддатда (ноябрь-декабрь ойларида) очиқ майдонга сепилади ҳамда 143 кунда пишиб етилади. Баҳорги пиёз уруғини жуда сийрак, деярли ягана бўлмайдиган ниҳол қалинлигини таъминлайдиган даражада гектарига 10-12 кг миқдорида сепиш керак. Тўловлар - нақд пул ва пул ўтказиш йўли билан