ID:1170
3 467 so'm/кg
Пиёзнинг кўкат баргларини ва гулбаргларини овқатга ишлатиш мумкин. Пиёзда шакар, оқсил, турли хил витаминлар, натрий, калий, кальций, темир ва фосфор тузлари бор бўлгани учун уни истеъмол қилиш жуда ҳам фойдали. Унинг бошқа сабзавотларда учрамайдиган қимматли хусусиятларидан бири – баргларидаги аскорбин кислотаси миқдори барглар сақлаб қўйилганида икки баробар кўпайишидир. Ошқозон-ичак касалликлари билан оғриган беморларга, подагра, ревматизм, буйракларда тош йиғилиши ва семириш касалликларига мубтало бўлганларга истеъмол қилиш тавсия этилади.