ID:1148
3 850 so'm/кg
Бу пиёз тури -кўп йиллик ўсимлик бўлиб, у узунлиги 80 см ва диаметри 2 см га етадиган трубасимон барглар ва илдиз ости пиёзига эга. Ёш баргларининг мазаси ёқимли ва бироз ширин. Унинг гулбарги гуллар билан эмас, балки хаво пиёзчалари билан тугалланади ва бу пиёзчалар бир неча ярусдан иборат бўлади. Энг катта хаво пиёзчалари 1-чи ярусда бўлади, қолганлари майдароқ бўлиб, 2-3-4-чи ярусларда жойлашадилар. Бу ўсимлик уруғлар хосил қилмайди, балки у вегетарив равишда кўпаяди. Унинг барглари, пиёзлари ва хаво пиёзчалари овқатга ишлатилади, чунки буларда кўп миқдорда аскорбин кислотаси, турли хил витаминлар ва эфир мойлари мавжуд.