ID:1133
5 500 so'm/кg
Пиёз — ҳар бир ўзбек дастурхонида учрайдиган, ошхонада энг кўп ишлатиладиган сабзавот. Аммо унинг турлари — қизил ва оқ пиёзнинг инсон саломатлиги учун фарқли фойдалари борлигини кўпчилик билавермайди. Антоциан моддасига бой бўлиб, қон айланишини яхшилайди ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олади. Антиоксидантлар кўплиги сабабли, хавфли эркин радикаллардан ҳимоя қилади, яъни қариш жараёнини секинлаштиради. Иммунитетни кўтаришда ва яллиғланишларга қарши курашишда самарали. Оқ пиёз: Ҳазм тизимини енгиллаштиради, ичак фаолиятини тартибга солади. Қанд миқдорини пасайтириш хусусиятига эга, шу боис диабет хавфи бор кишилар учун тавсия этилади.